Rangli vulqon

  • Мактабгача ёшдаги болаларни карантин вақтида ўқитиш
    Ҳурматли ота-оналар!
    Мамлакатимиз ва дунё ҳамжамияти учун мураккаб бўлган шу даврда Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача ёшдаги болалар таълим олишни давом эттиришлари муҳимлигини тушунади.
    Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпанияси ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида «Онлайн болалар боғчаси» дастурини ишлаб чиқди. У ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:
    — «Илк қадам» — 3-5 ёшдаги болалар учун;
    — «Ақлвой» — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.
    Лойиҳалар нималарга бағишланган?
    20-25 дақиқалик ушбу видеолавҳалар «Илк қадам» ва «Ақлвой» давлат дастурлари негизида тайёрланган. Ҳар бир машғулот мавзуси мактабгача ёшдаги болани ривожлантиришнинг 4-5 соҳа: атроф оламни ўрганиш, ижодий ва таълим олиш, нутқ ва мантиқий қобилиятларини ривожлантиришни қамраб олади:
    «Илк Қадам» - бу:
    - қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги эрталабки бадантарбия;
    - интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;
    - ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;
    - ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);
    - митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);
    - логопед билан машғулот.
    «Ақлвой» — бу:
    — МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Амир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;
    — маҳорат синфлари;
    — уй шароитларида амалий тажрибалар.
    Машғулотларни қаерда томоша қилиш мумкин?
    ТЕЛЕВИДЕНИЕ
    1 апрелдан бошлаб «Болажон» телеканалида душанбадан жумагача соат 8:00 дан 16:00 гача.
    ИНТЕРНЕТ
    Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади:
    — МТВ расмий сайти: Mdo.uz
    — Youtube: www.youtube.com/channel/UC4FS...
    — instagram: @mdo.uz (instagram.com/mdo.uz)
    — facebook: @mtv.gov.uz (www.facebook.com/mtv.gov.uz/)

    Toifa: Aqlvoy

    0 Kommentariyalar va 0 javob berganlar
arrow_drop_up